Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди

© Dr.ML-PhotoУзбекистан - Индия ЧМ по шахматам среди команд
Узбекистан - Индия ЧМ по шахматам среди команд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Oбуна бўлиш
Жамоалар орасида шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этиб финалига йўл олди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон вакилларини мағлуб этиб, FIDE жаҳон чемпионати финалига йўл олди. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев маълум қилди.
Айни кунларда Исроилнинг Қуддус шаҳрида FIDE жамоалари ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон вакилларини 2:2 ва 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.
Бугун жаҳон чемпионлиги учун кечадиган баҳсда шахматчилар Хитой терма жамоасига қарши дона суришади.
Эслатиб ўтамиз, чемпионатда Ўзбекистон терма жамоасидан халқаро гроссмейстерлар Нодирбек Яккуббоев, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидовлардан иборат квартет билан Б гуруҳида саралаш раундларини ўтказмоқда.
Кеча, терма жамоа вакиллари Украина жамоасига қарши қора доналарда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Янгиликлар лентаси
0