Иқтисод

Солиқ кодексига ер солиғига доир ўзгартиришлар киритилмоқда

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Солиқ кодексига оширилган ер солиғи ставкаларини бекор қилувчи ҳамда электротехника корхоналарига солиқ имтиёзлари берувчи ўзгаритишлар киритилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Солиқ кодексига аҳоли ва тадбиркорларга енгиллик берувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақида янги қонун лойиҳасида сўз боради.
Янги қонун лойиҳаси амалдаги Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартиришлар киритишни назарда тутади:
1.
Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган майдонлар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш амалиёти бекор қилинади.
2.
Шунингдек, ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда жисмоний шаxслар учун ер солиғининг оширилган ставкаси қўлланилиши тўxтатиб турилади.
3.
Шу билан бирга, электротехника тармоқ корхоналарининг иҳтисослаштирилган марказларини ривожлантириш мақсадида, вақтинчалик солиқ имтиёзлари берилмоқда.
Қонун ишлаб чиқарувчилари ушбу киритилаётган ўзгаришлар Республика солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда аҳолини қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг мулкий хуқуқини химоя қилиш учун хизмат қилишага ишонч билдиришмоқда.
Янги қонун лойиҳасининг тўлиқ матни билан батафсил Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида танишиш мумкин. Унинг муҳокамаси 8 декабрга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0