Жамият

Uzbekistan Airways барча авиақатновларга чегирма тақдим этмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 757-231 авиакомпании "Uzbekistan Airways" в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.
Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Авиакомпаниянинг барча мунтазам авиақатновларидаги эконом ва бизнес класс чипталарига 8% чегирма тақдим этилади.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Uzbekistan Airways 25 ноябрдан 8 декабрга қадар барча авиақатновларга чегирма тақдим этмоқда.
Айтилишича, Ўзбекистон Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан авиакомпаниянинг барча мунтазам авиақатновларидаги эконом ва бизнес класс чипталарига 8% чегирма тақдим этилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг www.uzairways.com сайти, мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали, Ўзбекистондаги агентликлардан ва авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари орқали харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways Янги йил таътили кунларида талабалар учун маҳаллий авиақатновларда 50% чегирма эълон қилганди. Чегирмалар Янги йил байрами кунларида 22 декабрдан 10 январгача амалга ошириладиган парвозлар учун амал қилади.
Янгиликлар лентаси
0