Иқтисод

Юқоричирчиқдаги карантин марказида тўқимачилик технопарки ташкил этилади

© Штаб по коронавирусу по Наманганской областиКарантинный центр
Карантинный центр  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкент вилоятида 70 гектарда жойлашган карантин марказида тўқимачиликка ихтисослашган технопарк ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги карантин маркази асосида тўқимачиликка ихтисослашган технопарк ташкил этилади. Бу ҳақида Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.
Унда қуйидагилар белгиланган:
Савдо-саноат палатаси муассислигида “SSP Texnopark” МЧЖ - тўқимачилик саноатига ихтисослашган индустриал технопарк ташкил этиш;
“SSP Texnopark” МЧЖнинг устав фондида Давлат активларини бошқариш агентлигининг улушини шакллантириш ҳисобига Тошкент вилояти Юкоричирчиқ тумани, “Қўрсой” ва “Нурли замин” МФЙлар ҳудудидаги 69,2 гектар майдондан иборат бўлган фуқароларни вақтинча сақлашга мослаштирилган карантин мажмуасини баланс қийматда бериш;
“SSP Texnopark” МЧЖ кейинчалик ушбу давлат улушини белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида берилади.
Ушбу қонун - "Инвестицияларни фаол жалб этишга шарт-шароитлар яратиш, янги рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ва аниқ соҳаларга ихтисослашган технология паркларини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг алоҳида ҳудудларда жамланишини таъминлаш, шу асосда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини ва фаравонлигини ошириш мақсадида қабул қилинмоқда", - дейилган қарор матнида.
Янги қонун лойиҳаси билан батафсил Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида танишиш мумкин. Унинг муҳокамаси 8 декабрга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0