Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 26 ноябрнинг асосий хабарлари

© Минобороны РФРоссийские военные перед отправкой на зону спецоперации
Российские военные перед отправкой на зону спецоперации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2022
Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучларининг ҳужумлари қўшинлар сони ва техник жиҳозланиш нуқтаи назаридан тобора пасайиб бормоқда. Ўтган суткада улар бир неча взвод кучи билан ҳужумга ўтишга уринди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Россия Қуролли кучлари томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг 26 ноябрь куни содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги баёноти:

Купянск йўналишида Украина Қуролли кучлари тўпланган ҳудудларда артиллерия ўқлари ва оғир ўт ўчирувчи тизимлар натижасида Новоселовское аҳоли пункти йўналишида душман ҳужумининг олди олинди, 30 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, битта зирҳли автомобиль ва учта пикап йўқ қилинди.
Красно-Лиман йўналишида душман икки рота тактик гуруҳидан фойдаланган ҳолда Коломийчиха ва Плосчанка аҳоли пунктлари йўналишида ҳужум қилишга уринди. Артиллерия ва бўлинмалар мувофиқлашган ҳаракатлари ёрдамида душман ҳужуми тўхтатилди ва дастлабки позицияларига қайтарилди. Украина томони йўқотишлари 40 дан ортиқ аскар БМП ва иккита автомашинадан иборат бўлди.
ДХР йўналишида Белогоровка, Яковлевка ва Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК қарши ҳужумларини қайтарилди, 70 га яқин украиналик ҳарбийлар, учта танк, иккита зирҳли жанговар машина йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида душман Новомихайловка ва Николское аҳоли пунктлари ҳудудларида йўқолган позициясини тиклашга уринди. Артиллерия зарбалари ва ҳужумчи гуруҳларнинг ҳаракатлари натижасида Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари дастлабки позицияларига қайтарилди.
Времивка қишлоғи ҳудудида УҚКнинг ҳужумга ўтишга уриниши қайтарилди. Душман йўқотишлари 40 нафар ҳарбий хизматчи, битта танк, иккита БМП ва бешта юк машинасидан иборат бўлди.
Авиацияси, ракета кучлари ва артиллерия қуроллари ДХР, Харков вилояти, Чугуев, Северск, Краматорск, Ямпол ва Редкодуб аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг бешта қўмондонлик пунктларига зарба берди. Запорожье вилояти, Еленоконстантиновка аҳоли пунктида миллатчи батальонларнинг вақтинча жойлашув нуқталари, 56 та артиллерия бўлинмаси ва яна 158 нуқтада жойлашган ўқ отиш жойлари, ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берилди.
Запороже вилояти Қушуғум қишлоғи ҳудудида HIMARS кўп ракета тизимининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Харков вилояти, Липцы қишлоғи яыинидан батареяга қарши жангда Украинанинг "Град" кўп ракетали тизимининг иккита снаряди уриб туширилди.
Херсон вилоятининг Червони Чабан қишлоғи ҳаво мудофаа кучлари бир суткада учта учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди. Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Мирное қишлоғи яқинида тўртта HIMARS ракетаси "тутиб" олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина ҚК жами 333 та самолёт, 177 та вертолёт, 2565 та учувчисиз учиш аппарати, 390 та зенит-ракета мажмуаси, 6825 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 904 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 3620 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 7362 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0