Қосим-Жомарт Тоқаев расман Қозоғистон президенти лавозимига киришди

© Foto : Скриншот видео трансляции Касым-Жомарт Токаев
Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2022
Oбуна бўлиш
Бугун Қозоғистон президентининг инаугурация маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Бугун Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига қасамёд қилди ва расман президентлик лавозимига киришди. Бу ҳақида Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Давлат раҳбари парламент депутатлари, Конституциявий кенгаш аъзолари, Олий суд судялари, шунингдек, Қозоғистоннинг собиқ президенти иштирокида қасамёд қабул қилди.

“Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, менга юкланган Қозоғистон президентининг юксак бурчларини виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”, дея қайд этди Қосим-Жомарт Тоқаев.

Шундан сўнг, Марказий сайлов комиссияси раҳбари Тоқаевга шахсни тасдиқловчи гувоҳномаларни топширди.
Маълумот учун, 20 ноябрь куни Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайлови бўлиб ўтди. Муддатидан ташқари сайловларда президент 81,31 фоиз овоз олди. Сайловларда фуқароларнинг 69,44 фоизи иштирок этган.
Қозоғистон президентининг инаугурацияси сайловлардан олти кун ўтиб ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0