Россиялик мутахассислар “Ўзбекнефтгаз”нинг трансформация лойиҳаларида иштирок этмоқда

© ЎзбекнефтгазЎзбекнефтгаз
Ўзбекнефтгаз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекнефтгаз хорижий мутахассисларни трансформация лойиҳаларига жалб қилди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Россияликмутахассислар “Ўзбекнефтгаз”нинг трансформация лойиҳаларида иштирок этмоқда.
Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз”нинг трансформация жараёни доирасида замонавий бошқарув усулларини жорий этиш ва компания бизнес жараёнларида илғор тажрибаларни қўллаш мақсадида компания фаолиятининг барча йўналишлари бўйича хорижий юқори малакали мутахассислар доимий равишда жалб этилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекнефтгаз тизимида Буюк Британия, Канада, Россия, Қатар, Покистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларида хорижий тажрибага эга мутахассислар ишламоқда. Мутахассисларнинг аксарияти нуфузли компанияларда, шу жумладан “Big4” да тажрибага эга.
© ЎзбекнефтгазЎзбекнефтгаз
Ўзбекнефтгаз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2022
Ўзбекнефтгаз
Лойиҳада россиялик мутахассис Кирилл Алёшин ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш соҳасида ишлаб чиқариш жараёнларининг мақсадли моделини амалга ошириш бўйича ишламоқда.
© ЎзбекнефтгазЎзбекнефтгаз
Ўзбекнефтгаз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2022
Ўзбекнефтгаз
Павел Горячев эса харидлар фаолиятини трансформациялаш, ўзаро таъминот жараёнларининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, ягона НСИни яратиш ва амалга ошириш, шунингдек компаниянинг омбор тармоғини оптималлаштириш жараёнларига жалб этилган.
Мутахассисларнинг асосий мақсад ва вазифалари:
Ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш;
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида йўқотишларни камайтириш;
Харидларни режалаштириш сифатини ошириш;
Ишлаб чиқариш жараёнларини тўхташига сабаб бўладиган таъмирлашни олдини олиш;
Ускуналар ишончлилиги соҳасида янги ёндашувларни жорий этиш.
Ҳозирги кунда мутахассислар Шўртан НГҚЧБ ва ГҚИЗ, Муборак НГҚЧБ ва ГҚИЗ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Газли НГҚЧБ, Устюрт НГҚЧБ ва Uzbekistan GTLда ташаббусларни фаол амалга оширишга киришишди.
Шу билан бирга, бошқа хорижий мутахассислар билан биргаликда бошқа соҳаларда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда: геология-қидирув ва конларни ривожлантириш, корпоратив бошқарув ва бизнес стратегияси, молиявий-хўжалик фаолияти ва аудит, ESG, IT ва киберхавфсизлик.
Кун тартибидаги асосий ва кенг кўламли тадбирлардан бири компаниянинг акцияларини IPO орқали халқаро фонд биржаларига жойлаштириш бўлиб қолмоқда.
“Юқорида қайд этилган барча чора-тадбирлар Ўзбекнефтгаз АЖнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш имконини беради ва халқаро савдо ва молия бозорларига муваффақиятли чиқишга ёрдам беради”, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0