Кунлик коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўсишда давом этмоқда - ССВ

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишЭкспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково. Архивное фото
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш сони яна кун сайин кўпаймоқда. Кеча 129 кишида ковид аниқланган.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда кунлик коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 26 ноябрь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129 нафарни ташкил этди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
4 нафари Жиззах вилоятида,
12 нафари Наманган вилоятида,
14 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
10 нафари Тошкент вилоятида,
72 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча июнь ойидан бери мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари сони илк бор 100 дан ошганди.
Янгиликлар лентаси
0