Россия Мудофаа вазирлиги Ми-35 вертолётларнинг Украинадаги жанговар ишини кўрсатди

Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги махсус операция ҳудудидаги Ми-35 кўп нишонларни мўлжалга олувчи вертолётлар ишини кўрсатди.
Ми-35 транспорт ва жанговар вертолёти зирҳли техникаларни йўқ қилиш ва қуруқликдаги кучлар бўлинмаларини зарба бериш учун мўлжалланган. Замонавий юқори аниқликдаги қурол-аслаҳалар билан жиҳозланган ва турли об-ҳаво шароитида жанговар вазифаларни бажаришга қодир. Шунингдек, эвакуация вазифасини бажариши мумкин.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Янгиликлар лентаси
0