АҚШ рус маданиятини бекор қилмайди - Элизабет Руд

© Sputnik / Илья НаймушинГенеральная репетиция балета "Щелкунчик"
Генеральная репетиция балета Щелкунчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
АҚШнинг Москвадаги муваққат ишлар вакили америкаликларнинг рус маданиятини ҳурмат қилишини билдирди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik АҚШда Россиядан келган санъаткорлар иштирокидаги бир қатор тадбирлар бекор қилинганига қарамай, мамлакатда рус маданиятига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлишади. АҚШда рус маданиятининг бекор қилиш ҳақида ҳеч қандай сўз кетмаяпти. Бу ҳақда АҚШнинг Москвадаги муваққат ишлар вакили Элизабет Руд маълум қилди.

“Икки томонлама муносабатларимизга келсак, биз элчихонамизни очиқ тутамиз ва бу борада қўлимиздан келганини қиламиз. Одамлар ўртасидаги алоқаларни давом эттириш, рус маданияти, рус санъати ва рус адабиётига ҳис қилган чуқур ҳурмат асосида маданий-маърифий алоқаларни сақлаш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз”, - деди Руд РИА Новости билан суҳбатда.

Шу билан бирга у россиялик артистларни Украина бўйича позициялари туфайли қабул қилишни истамаган вазиятлар бўлганини тан олди.
“Аммо бу АҚШда рус маданияти тақиқланганини билдирмайди. Рус маданияти америкаликлар қалбида, университетларимизда, кутубхоналаримизда, театрлар ва концерт залларида ўз ўрнига эга. У тирик ва унинг учун ҳамма хурсанд”, - дейди Руд.
“Мисол келтираман: байрамлар яқин, ва бутун Америка бўйлаб катта-кичик шаҳарларда балет труппалари ва мактаблари Чайковскийнинг “Щелкунчик” (“Қарсилдоқ”) балетини намойиш этишади. Декабрнинг илк ҳафтасида Нью-Йорк филармонияси Шостакович ва Чайковскийнинг олтинчи симфонияларини ижро этишади. Ўтган ҳафта Сан-Франциско опера театри “Евгений Онегин”ни намойиш этган эди. Китоб дўконларида, АҚШ кутубхоналари ва университетларида рус муаллифларининг китоблари турибди. Америкалик талабалар ва одамлар бу китобларни сотиб олишади, ўқишади ва катта қизиқиш билан рус адабиётини ўрганишади”, - дейди америкалик дипломат.
Янгиликлар лентаси
0