Мирзиёев Россия Давлат думаси раисини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял российскую парламентскую делегацию во главе с Председателем Государственной Думы Федерального Собрания Российской Федерации Вячеславом Володиным.
Шавкат Мирзиёев принял российскую парламентскую делегацию во главе с Председателем Государственной Думы Федерального Собрания Российской Федерации Вячеславом Володиным.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Россия Давлат думаси раиси билан кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларни янада чуқурлаштиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.
Учрашув аввалида Вячеслав Володин давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

"Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди", - дейилади Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Кейинги йилларда парламентлараро мулоқотлар жадал суръат касб этгани, Ўзбекистон ва Россия ҳудудларида янги форматдаги – икки мамлакат парламентларининг палата ва қўмиталари раҳбарлари даражасида учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий қилингани алоҳида қайд этилди.
Томонлар янги ташкил этилган Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия фаолияти икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда қонунчилик фаолиятини ташкил этиш соҳасида тажриба алмашишни кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлашди.
Иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий натижалари мамнуният билан қайд этилди. Жорий йилнинг бошидан буён икки томонлама товар айирбошлаш учдан бирга ошди.
Россия инвестицияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, қишлоқ хўжалиги тармоқларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ишблармонлик алоқалари изчил кенгайиб бормоқда.
Маданий-гуманитар йўналишда, энг аввало, олий ва ўрта таълим ҳамда туризм соҳаларида самарали ҳамкорлик ривожлантирилмоқда.
Россия делегацияси аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ёшлар тарбияси, соғлиқни сақлаш салоҳиятини ошириш, шаҳар ва қишлоқлар инфратузилмасини модернизация қилиш борасида рўй берган ўзгаришларни юксак баҳолади.
Вячеслав Володин и Нуриддин Исмоилов подписали Регламент Межпарламентской комиссии по сотрудничеству - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Исмоилов ва Володин ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия регламентини имзолади
Янгиликлар лентаси
0