Ўзбекистондан Вьетнамнинг яна бир шаҳрига тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилмоқда

© “Uzbekistan Airports” АЖ матбуот хизмати“VietJet Air” авиакомпанияси
“VietJet Air” авиакомпанияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
Камран – Тошкент – Камран йўналишидаги тўғридан-тўғри рейслар 26 декабрдан бошланади.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг 26 декабридан 2023 йил 23 мартгача "VietJet Air" Камран – Тошкент – Камран йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Тегишли келишув авиаташувчи ва “Uzbekistan Airports” ўртасида имзоланди, деб хабар берди компания матбуот хизмати.
Таъкидланишича, парвозлар 367 йўловчига мўлжалланган қулай А-330 самолётларида амалга оширилади. Биринчи босқичда парвозлар ҳафтада бир марта чартер асосида амалга оширилади.

“Бунга параллел равишда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, - дейилади компания хабарида.

Аввалроқ “VietJet Air” Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлаши хабар қилинган эди. Биринчи йўловчи рейси 15 декабрга белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0