Тоқаев илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширди

© Пресс-служба президента КазахстанаЛидер Казахстана Касым-Жомарт Токаев прибыл в воскресенье с официальным визитом в Москву
Лидер Казахстана Касым-Жомарт Токаев прибыл в воскресенье с официальным визитом в Москву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистондаги навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонган Тоқаев расмий ташриф билан Москвага борди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Москвага борди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 28 ноябрь куни, Москвада Россия ва Қозоғистон раҳбарлари музокаралар ўтказишади. Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари онлайн Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форумида қатнашишади.
Тоқаев учун бу давлат раҳбари вазифасини бажаришга киришганидан кейин илк хорижий сафардир. 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтди. Унда Тоқаев сайловчиларнинг 81,31 фоиз овози билан ғалаба қозонди. 26 ноябрь куни у Қозоғистон президенти вазифасини бажаришга киришди.
Янгиликлар лентаси
0