Володин: “Тошкентда АҚШ билан ҳамкорлик нималарга олиб келишини тушунишади”

© Sputnik / Пресс-служба Госдумы РФ / Медиабанкка ўтишВячеслав Володин, архивное фото
Вячеслав Володин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
Давлат думаси спикери AҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатлар ҳозир Европа учун қандай тус олганини мисол қилиб келтирди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. AҚШ ва унинг Европадаги стратегик ҳамкорлари ўртасидаги муносабатлар натижаси Вашингтон билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолашда Ўзбекистон учун намуна бўлди, америкаликлар “қўй терисида” келишади, бироқ “бўрининг тиш қайраши кўриниб туради”. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.

“Бу ерда одамлар доно, саводли, улар бу сигналлар нимага олиб келишини тушунади”, - деди Володин Тошкентга ташрифи чоғида АҚШ вакилларининг минтақага ташрифи кўпайиб қолганига муносабат билдираётиб.

Давлат думаси спикери AҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатлар “Европа учун муаммолар, ишсизлик, корхоналарнинг ёпилиши” билан якунланганини таъкидлади.

“Aмерикаликлар энергия ресурсларини ўзлари учун бир хил нархда олади, Европа учун эса тўрт баравар қимматга етказиб беради, лекин шу билан бирга улар Россия Федерациясига қарши санкциялар урушига жалб қилинди, арзон энергиядан фойдаланишга имкон берадиган дастурларимиз чекланди, улар Германия, Франция ва бошқа давлатларда саноатнинг ривожланиши учун асос эди”, - дейди Володин.

Унинг сўзларига кўра, “энди ниҳоят Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари Россия энергия ресурслари европаликлар фаровонлиги учун асос бўлганини тан ола бошлашган.

“Биз бунинг натижасини кўриб турибмиз. Буни Осиё мамлакатларида яшовчилар, айниқса, биз билан доимо ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ички ишларга аралашмаслик тамойиллари асосида муносабат ўрнатганлар тушунади”, - деб ҳисоблайди Давлат думаси спикери.

У, шунингдек, Ўзбекистонга ташрифи чоғида муштарак тарих, анъанавий қадриятлар, маданий муаммолар каби мавзуларни ўз ичига олган турли масалалар муҳокама қилинганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация 27 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюрди. У Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашди.
Вячеслав Володин и Нуриддин Исмоилов подписали Регламент Межпарламентской комиссии по сотрудничеству - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Исмоилов ва Володин ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия регламентини имзолади
Янгиликлар лентаси
0