Запорожьеда одамлар гавжум жойлардаги терактларнинг олди олинди

© Sputnik / Russian Federal Security Service / Медиабанкка ўтишНашивка на форме сотрудника ФСБ РФ
Нашивка на форме сотрудника ФСБ РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2022
Oбуна бўлиш
Запорожье вилоятида Украина махсус хизматлари кўрсатмаси билан режалаштирилган бир қатор терактларнинг олди олинди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Запорожье вилоятидаги одамлар гавжум жойларда уюштириш режалаштирилган қатор терактларнинг олди олинди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) жамоатчилик билан алоқалар марказига таяниб, хабар берди.

“Россия ФХХ Запорожье вилояти ҳудудида фуқаролар гавжум жойларда бир қатор терактлар уюштирилишининг олдини олди. Мелитополда уч нафар Украина фуқароси шаҳар бозорларидан бирига портловчи мослама қўйиладиган жойга кетаётганида қўлга олинди. Улардан икки нафари, аввалроқ Украина ҳудудида оғир жиноятлар содир этгани учун судланган бўлиб, улар Запорожье вилояти тинч аҳолисини қўрқитиш мақсадида Украина махсус хизматлари кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилганликларини тан олди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, қўлга олинганларнинг машинасидан пластит ва электр детонаторлар асосида тайёрланган қўлбола портловчи мосламанинг таркибий қисмлари, улар турган хонадонлардан иккита ўқланган тўппонча, пилта ўрнатилган граната топилган.
Айбланувчилар Москвага олиб кетилиб, уларга нисбатан террорчилик ҳужумларини тайёрлаш ҳамда ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларнинг ноқонуний савдоси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
“Тергов манфаати учун ҳибсга олинганларнинг шахси ошкор этилмаяпти”, - дея таъкидлади хавфсизлик хизмати.
Янгиликлар лентаси
0