Коронавирус билан касалланишлар сони бироз пасайди

© Sputnik / Илья ПиталевОбразцы для исследования на коронавирусную инфекцию
Образцы для исследования на коронавирусную инфекцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2022
Oбуна бўлиш
Уч кунлик ўсишдан сўнг коронавирус билан касалланишлар сони бироз пасайди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Кетма-кет уч кунлик ўсишдан сўнг Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишлар сони бироз пасайди. Кеча, 28 ноябрь куни коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 131 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Андижон вилоятида,
10 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
10 нафари Наманган вилоятида,
23 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сурхондарё вилоятида,
80 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни июнь ойидан бери мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари сони илк бор 100 дан ошганди.
Янгиликлар лентаси
0