Тошкентда халқаро туризм ярмаркаси бошланди - фото

Oбуна бўлиш
Ҳар йили ўтказиладиган халқаро тадбир доирасида халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси ҳам ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. “Ўзекспомарказ” кўргазмалар залида “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЯ) бошланди.
Sputnik мухбири кўргазма очилишида иштирок этди.
© Sputnik

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бошланди

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бошланди - Sputnik Ўзбекистон
1/13

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бошланди

© Sputnik

Ўзбекистон Туризим ва маданий меърос вазири Азиз Абдуҳакимов туризм ТХТЯда нутқ сўзлади

Ўзбекистон Туризим ва маданий меърос вазири Азиз Абдуҳакимов туризм ТХТЯда нутқ сўзлади - Sputnik Ўзбекистон
2/13

Ўзбекистон Туризим ва маданий меърос вазири Азиз Абдуҳакимов туризм ТХТЯда нутқ сўзлади

© Sputnik

Хоразм вилояти маданий меъроси тақдимоти

Хоразм вилояти маданий меъроси тақдимоти - Sputnik Ўзбекистон
3/13

Хоразм вилояти маданий меъроси тақдимоти

© Sputnik

ТХТЯда Наманган вилояти маданий меъроси тақдимоти

ТХТЯда Наманган вилояти маданий меъроси тақдимоти  - Sputnik Ўзбекистон
4/13

ТХТЯда Наманган вилояти маданий меъроси тақдимоти

© Sputnik

ТХТЯда Бойсун халқ оғизаки ижоди намуналари тақдимоти

ТХТЯда Бойсун халқ оғизаки ижоди намуналари тақдимоти  - Sputnik Ўзбекистон
5/13

ТХТЯда Бойсун халқ оғизаки ижоди намуналари тақдимоти

© Sputnik

ТХТЯда Тошкент вилояти ҳудудий амалий санъат намуналари кўргазмаси

ТХТЯда Тошкент вилояти ҳудудий амалий санъат намуналари кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
6/13

ТХТЯда Тошкент вилояти ҳудудий амалий санъат намуналари кўргазмаси

© Sputnik

ТХТЯда Тандир нони ва кўк сомса, Тошкент вилояти

ТХТЯда Тандир нони ва кўк сомса, Тошкент вилояти   - Sputnik Ўзбекистон
7/13

ТХТЯда Тандир нони ва кўк сомса, Тошкент вилояти

© Sputnik

Андижон вилояти ҳунармандчилик намуналари

Андижон вилояти ҳунармандчилик намуналари  - Sputnik Ўзбекистон
8/13

Андижон вилояти ҳунармандчилик намуналари

© Sputnik

Миллий либослар намуналари

Миллий либослар намуналари  - Sputnik Ўзбекистон
9/13

Миллий либослар намуналари

© Sputnik

Фарғона вилояти Риштон кулолчилик санъати намуналари

Фарғона вилояти Риштон кулолчилик санъати намуналари - Sputnik Ўзбекистон
10/13

Фарғона вилояти Риштон кулолчилик санъати намуналари

© Sputnik

Ўзбек миллий каштачилик санъати намуналари

Ўзбек миллий каштачилик санъати намуналари - Sputnik Ўзбекистон
11/13

Ўзбек миллий каштачилик санъати намуналари

© Sputnik

Сурхандарё вилояти миллий каштачилик санъати намуналари

Сурхандарё вилояти миллий каштачилик санъати намуналари - Sputnik Ўзбекистон
12/13

Сурхандарё вилояти миллий каштачилик санъати намуналари

© Sputnik

Ёғоч ўймакорлик санъати намуналари

Ёғоч ўймакорлик санъати намуналари - Sputnik Ўзбекистон
13/13

Ёғоч ўймакорлик санъати намуналари

Халқаро тадбир ташкилотчиси Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳисобланади.
"Ўзбекистонда туризм кундан-кунга ривожланиб бормоқда. 2023 йилда Самарқанд шаҳри "Жаҳон туризм пойтахти"га айланади, 2024 йилда Хива шаҳри "Халқаро ислом маданияти маркази" деб эълон қилинади. Бу ташаббуслар мамлакатнинг бутун дунё олдидаги мавқеидан далолат беради”, дейди Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов.
Кўргазма доирасида республика ҳудудлари ўзларининг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди. Тадбир доирасида Ўзбекистон халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси ҳам очилди.
ТХТЯ -2022 халқаро кўргазмаси 2 декабрга қадар давом этади.
Бу йил ТХТЯ илк бор ҳомийлар кўмагида ўтказилмоқда. Санкт-Петербург кўргазма ҳамкорларидан бирига айланди.
Ярмаркада Россия туроператорлари Ассоциацияси, хорижий ва халқаро сайёҳлик ташкилотлари ва агентликлари вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида Россия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Франция, Жанубий Корея, Япония каби 15 дан ортиқ давлатларнинг миллий стендлари иштирокида халқаро кўргазма ташкил этилган.
Янгиликлар лентаси
0