Хитойнинг собиқ раҳбари Цзян Цзэминь вафот этди

© AP Photo / Lee Jin-manЦзян Цзэминь. Архивное фото.
Цзян Цзэминь. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2022
Oбуна бўлиш
Цзян Цзэминь 1993-2003 йилларда Хитой раиси лавозимида ишлаган.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Хитой Халқ Республикасининг собиқ раиси Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар бермоқда.
Маълум қилишича, Цзян Цзэминь оққон ва ички органларнинг фунционал етишмовчилигидан азият чеккан.
“Цзян Цзэминь 2022 йил 30 ноябрь куни Шанхайдаги маҳаллий вақт билан соат 12:13 да вафот этди”, - дейилади хабарда.
Цзян Цзэминь 1926 йил 17 августда Хитойнинг Цзянсу провинциясида таваллуд топган. 1989 йил июнидан 2002 йил ноябрига қадар Хитой Коммунистик партиясининг марказий қўмитаси бош котиби лавозимини эгаллаган. 1993-2003 йилларда Хитой раиси бўлган.
Янгиликлар лентаси
0