Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

© AP Photo / Frank Franklin IIБоксер Баходир Джалолов выиграл четвертьфинал у индуса Сатиша Кумара.
Боксер Баходир Джалолов выиграл четвертьфинал у индуса Сатиша Кумара. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2022
Oбуна бўлиш
Абу-Дабида Жалолов Баҳрайн шарафини ҳимоя қилувчи, келиб чиқиши россиялик бўлган Данис Латиповга қарши рингга кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 11 декабрь куни ўтказади.
Жанг Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида “Глобал бокс форуми” доирасида ташкил этилади.
Жалолов Баҳрайн шарафини ҳимоя қилувчи, келиб чиқиши россиялик бўлган Данис Латиповга қарши рингга кўтарилади.
Боксчилар 2020 йилнинг март ойида Аммонда ўтказилган лицензион турнирда ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда ўзбекистонлик боксчи очколар эвазига ғолиб чиққанди.
Ушбу жанг янги ташкил этилган IBA Pro бокс серияси доирасида ўтказилади. Бокс сериясида ЖЧ ва Олимпия ўйинлари совриндорлари ҳам рингга кўтарилиши кутилмоқда.
Мазкур жанг формати 5 раундлик ҳисобланади. 2023 йилдан бошлаб жанглар 7 раундлик форматга ўтказилиши мумкин. Жангларни беш ҳакам баҳолайди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 27 ноябрь АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтган жанг оқшомида америкалик Кёртис Ҳарперни нокаутга учратган эди.
Янгиликлар лентаси
0