Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 30 ноябрнинг муҳим хабарлари

© Sputnik / Александр Мельников / Медиабанкка ўтишПодготовка мобилизованных для отправки в зону спецоперации
Подготовка мобилизованных для отправки в зону спецоперации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2022
Oбуна бўлиш
Ноябрьнинг сўнгги кунида Украина қўшинларининг сезиларли фаоллашуви кузатилди, лекин улар эгаллаган позицияларидан олдинга силжий олмадилар. Россия кучлари зарбалари самарадорлиги ортиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 1 дек - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус операциянинг энг муҳим хабарлари.
ЕК раҳбари Урсула фон дер Ляен Украина Қуролли кучлари 100 минг аскар йўқотганини маълум қилди. Шунингдек ЕК раиси махсус операция доирасида Россия томонидан Украинага етказилган зарар 600 миллиард еврони ташкил қилишини таъкидлади.
Россия ТИВ махсус вакили Мария Захарованинг айтишича, НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилиши натижалари альянс Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишдан манфаатдор эмаслигини кўрсатмоқда.
Запорожье АЭСнинг янги директори этиб Украина Энергоатом компаниясининг собиқ бош муҳандиси, ЗАЭСда ишлаган Юрий Черничук тайинланди;

Россия Мудофаа вазирлиги баёноти:

Сергей Шойгу: 2 ой давомида қисман сафарбарликка чақирилган 300 мингдан ортиқ заҳирадаги аскар ва кўнгиллилар тайёрланди, улар Россия ва Беларусдаги 100 дан ортиқ полигонларда ўқитилди, 3 минг нафар инструктор жалб қилинди;
Донецк йўналишида Россия қўшинлари Белогоровка ва Перше Травня аҳоли пунктларини тўлиқ озод қилишди, 50 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, 4та зирҳли жанговар машина, 3та ўзиюрар артиллерия тўпи ва олтита машина йўқ қилинди.
Купянск йўналишида душман механизациялашган ва танк взводи ёрдамида ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пункти ҳудудига ҳужум қилишга уринди. Жавоб ўти билан Украина ҚК дастлабки ҳолатига қайтарилди. Бунда 50 га яқин украиналик ҳарбий хизматчи, 10та танк, битта БМП, 2та зирҳли транспортёр, ўзиюрар артиллерия мосламаси ва бир автомобиль йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида УҚКнинг танклар билан мустаҳкамланган 3та рота-тактик гуруҳи ЛХРнинг Площанка, Червонопоповка ва Житловка аҳоли пунктлари йўналишида ҳужум қилишга уринишди. Артиллерия ва авиация зарбалари ҳамда қуруқликдаги қўшинларининг ҳал қилувчи ҳаракатлари билан душман мағлуб этилди. Душман йўқотишлари 40 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, 4та БМП, ва битта ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида бир сутка давомида учта рота-тактик гуруҳи қўшинлари Новомихайловка, Новодонетское ва Новосёлка аҳоли пунктлари ҳудудларида рус қўшинларининг позицияларига қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишди. Жавоб зарбаси билан душман асл ҳолатига қайтарилди. 50 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, иккита БМП, иккита БТР, битта МТЛБ ва тўртта бошқа турдаги техника йўқ қилинди.
Авиация, ракета қўшинлари ва артиллерия кучлари ўтган сутка давомида УҚКнинг 157та нуқтада жойлашган 97 та артиллерия бўлинмага зарба берди.
Днепропетровск шаҳри ҳудудида HIMARS, MLRS, “Ураган” ракета тизимларининг снарядлари ва камкадзе-дронлар сақланаётган “Хортица” омборига зарба берилди.
ДХРнинг Минковка ва Часов Яр аҳоли пунктлари ҳудудларида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита АN/ТPQ-37 батареяга қарши кураш радар станциялари йўқ қилинди.
ДХРнинг Торецк қишлоғида Украина Қуролли кучлари 1-бригадасининг қўмондонлик пункти ва алоқа пункти йўқ қилинди.
Харков вилоятининг Жовтневе посёлкаси ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизим ўт очаётган вақтида йўқ қилинди.
Запорожье вилояти Приморское аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг 60-пиёда бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Артемовск аҳоли пункти ҳудудида Украина ҳаво кучларининг Су-25 самолёти уриб туширилди.
ДХРнинг Степное, Егоровка, Владимировка, Красная Поляна, ЛХРнинг Голиково, Житловка, Запороже вилоятининг Приютное ва Сладкая Балка аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳам саккизта учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
ЛХРнинг Мостки, Запороже вилоятининг Мелитопол, Амвросиевка, ДХРнинг Дебалцово аҳоли пунктлари ҳудудларида HIMARS ракета тизимининг саккизта ракетаси, шунингдек, ДХРнинг Покровка аҳоли пункти ҳудудида "Ольха" ракетаси тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина Қуролли кучлари жами 334 та самолёт, 177 та вертолёт, 2589 та учувчисиз учиш аппарати, 391 та зенит-ракета мажмуаси, 6903 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 904 та кўп ракетали тизимлар, 3634 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 7424 дона махсус ҳарбий машиналардан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0