Ўзбекистон қайси давлатлардан энг кўп озиқ-овқат импорт қилгани маълум бўлди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСвежие овощи, архивное фото
Свежие овощи, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга озиқ-овқат импорт қилиш кўрсаткичи 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 40% га ошган.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 106 та давлатдан қиймати 2,8 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

“Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 40 % га ошган”, - дейилади хабарда.

2022 йилнинг 10 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:
Қозоғистон – 36,2 %;
Россия – 24,1 %;
Бразилия – 14,7 %;
Беларусь – 4,3 %;
Покистон – 2,0 %;
Эквадор – 1,6 %;
Хитой – 1,5 %;
Туркия – 1,4 %;
Ҳиндистон – 1,3 %;
Индонезия – 1,1 %;
Бошқа давлатлар – 11,8 %.
Янгиликлар лентаси
0