Мишустин Ўзбекистон-Россия бизнес форумини ҳар йили ўтказишни таклиф қилди

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтиш2 декабря 2022. Председатель правительства РФ Михаил Мишустин выступает на пленарном заседании российско-узбекского бизнес-форума в Самарканде.
2 декабря 2022. Председатель правительства РФ Михаил Мишустин выступает на пленарном заседании российско-узбекского бизнес-форума в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия бош вазири форумлар ўзаро ҳамкорликда янги йўналишларни очишга ёрдам беришини айтди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон-Россия бизнес-форумларини ҳар йили ўтказишни таклиф қилиб, бундай учрашувлар икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Ушбу форумни ҳар йили ўтказиладиган тадбирга айлантиришни таклиф қиламан, бу ташаббус ҳамкорлигимизни кенгайтириш, ишбилармонлик ва янги интеграция алоқаларини ўрнатиш учун жуда фойдали бўларди, товар айирбошлаш ва ўзаро инвестицияларни жалб этишга ҳисса қўшади”, - дейди Россия ҳукумати раиси ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан музокаралар чоғида.
Мишустин, шунингдек, Москва минтақалараро ҳамкорликка катта аҳамият беришини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, “Россия Федерациясининг 80 та субъекти Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилмоқда ва ҳудудлар ўртасида умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 54 та қўшма лойиҳа мавжуд”.
“Биз ҳукумат даражасида бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз”, - деб ишонтирди РФ Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.
Унинг қайд этишича, Россия Ўзбекистоннинг Евроосиё интеграциясидаги иштироки кенгаяётганини олқишлайди.
“Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олганидан сўнг қисқа вақт ичида кенг кўламли қўшма ишлар амалга оширилди, бир қатор соҳаларда Ўзбекистон аллақачон иттифоққа аъзо давлатлар учун тенг ҳуқуқли шерик сифатида ишламоқда”, - деди Мишустин.
У “Евроосиё интеграциясида иштирок этиш Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаши ва энг муҳими, мамлакат фуқаролари фаровонлигини ошириш, ишбилармонлик ва сармоявий фаолликни кенгайтириши”га ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Бош вазир Абдулла Арипов билан биргаликда Ўзбекистон-Россия бизнес форуми ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Янгиликлар лентаси
0