Ўзбекистон энг кўп импорт қилаётган озиқ-овқатлар маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишУборка зерновых в Донецкой и Луганской областях
Уборка зерновых в Донецкой и Луганской областях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида энг кўп буғдой импорт қилган.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон шу йилнинг январь-октябрь ойларида озиқ-овқат маҳсулотларидан энг кўп буғдой импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, дастлабки 10 ойда мамлакатга жами 595,2 млн. долларга тенг бўлган буғдой импорт қилинган.
Озиқ-овқат импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар:
Буғдой – 595,2 млн. АҚШ доллари;
Шакарқамиш – 402,3 млн. АҚШ доллари;
Маргарин маҳсулотлари – 217,3 млн. АҚШ доллари;
Ўсимлик ёғи – 198,5 млн. АҚШ доллари;
Қорамол гўшти – 185,1 млн. АҚШ доллари;
Буғдой уни – 109,3 млн. АҚШ доллари;
Какао ва шоколад – 103 млн. АҚШ доллари;
Сут маҳсулотлари – 67 млн. АҚШ доллари;
Картошка – 65,8 млн. АҚШ доллари;
Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 61,4 млн. АҚШ доллари;
Банан – 44,4 млн. АҚШ доллари;
Чой – 37,8 млн. АҚШ доллари;
Парранда гўшти – 37,8 млн. АҚШ доллари;
Кофе – 27 млн. АҚШ доллари;
Маккажўхори – 24,6 млн. АҚШ доллари;
Қандолат маҳсулотлари – 23,5 млн. АҚШ доллари.
Маълумот учун, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 106 та давлатдан қиймати 2,8 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган. Ўзбекистон импортининг 50 фоиздан ортиғи икки давлат – Қозоғистон (36,2 %) ва Россия (24,1 %) ҳиссасига тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0