Татаристон ва Ўзбекистон ўртасида нефт-кимё соҳасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда

© Sputnik / Рамиль СитдиковПрезидент Республики Татарстан Рустам Минниханов, архивное фото
Президент Республики Татарстан Рустам Минниханов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2022
Oбуна бўлиш
Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов Самарқандда бўлиб ўтаётган Россия-Ўзбекистон бизнес-форумида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Татаристон ва Ўзбекистон ўртасида нефт-кимё соҳасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Рустам Миннихановнинг сўзларига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва қайта ишлаш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, нефт кимёси ва углеводородларни илғор қайта ишлаш, ҳамда Ўзбекистонга хом нефт етказиб бериш ва маҳсулотни янада экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Ямбаши ва Жийдалик инвестиция блоклари учун геофизик маълумотларни ўрганиш давом этмоқда.
Қолаверса, нефт-кимё соҳасида Ўзбекистонни нефт хомашёси билан таъминлаш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, “Ўзкимёсаноат” АЖ билан “Навоиазот” АЖ участкасида поливинилхлорид ва каустик сода ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш лойиҳаси бошланган.
Маълумот учун, ўтган йили Татаристон-Ўзбекистон савдо айланмаси 193 миллион доллардан ошди. Жорий йилнинг 9 ойида ҳам 47 фоизга ўсиш кузатилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0