Кўп ҳудудларда 5 декабрь куни қор ёғади – Ўзгидромет

© Sputnik / Алексей ДаничевСнеговик, архивное фото
Снеговик, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2022
Oбуна бўлиш
Ҳарорат пасайиши ва қор ёғиши кутиляпти.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзгидромет жорий йилнинг 5-8 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°совуқ, баъзи жойларда 15-20°совуқгача пасаяди, кундузи 2-7°совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°совуқ, баъзи жойларда 15°совуқгача пасаяди, кундузи 0-5°совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-6 декабрда 7-12°совуқ, 7-8 декабрда 5-10°совуқ, кундузи 2°совуқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 12-17° совуқ, кундузи 2-7°совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 декабрда кечаси 2-7°совуқ, кундузи 0-2°илиқ, баъзи жойларда 3°совуқгача, 6 декабрда кечаси 5-10°совуқ, кундузи 3°совуқ-2°илиқ, 7-8 декабрда кечаси 3-8°совуқ, баъзи жойларда 10°совуқгача, кундузи 3°совуқ-2°илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 декабрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 6-8 декабрда 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 декабрда 2°совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ, 6-8 декабрда 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5 декабрда баъзи жойларда бироз қор ёғади, 6-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 декабрда 2-7°совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ 6-8 декабрда 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 5-6 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 7-8 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°совуқ, кундузи 0-5°совуқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0