Бугун айрим жойларда қор ёғади

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз қор ёғади.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида бироз қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража илиқ, шимолда 2-7 даража совуқ бўлади.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-2 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0