Эронда ахлоқ-одоб полицияси тугатилди

© AFP 2023 / Atta KenareИранская женщина проходит мимо фрески с изображением национального флага Ирана в Тегеране
Иранская женщина проходит мимо фрески с изображением национального флага Ирана в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2022
Oбуна бўлиш
Эрон бош прокурори Муҳаммад Жафар Монтазери ваколатли органлар томонидан ахлоқ-одоб полицияси тугатилганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Эрон ҳукумати ҳижобни нотўғри кийгани учун ҳибсга олинган ва кўп ўтмай вафот этган эронлик ёш аёлнинг ўлими ортидан мамлакат бўйлаб кенг кўламли норозилик намойишлари фонида ахлоқ-одоб полициясини бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурорига таяниб, AFP агентлиги хабар берди.

“Эрон бош прокурори Муҳаммад Жаъфар Мунтазирий ваколатли органлар томонидан ахлоқ-одоб полицияси тугатилганини маълум қилди”, - дейилган хабарда.

Мунтазирийнинг таъкидлашича, ахлоқ-одоб полициясининг “суд тизимига ҳеч қандай алоқаси йўқ”.
Ўз навбатида, Эрон ҳукумати аёлларнинг ҳижоб ўраш мажбурияти тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқишга тайёрланмоқда.

“Парламент ҳам, суд тизими ҳам қонунга ўзгартириш киритиш керак ёки йўқлиги масаласи устида ишламоқда”, - деди Мунтазирий.

Эрондаги норозилик намойишлари бутун мамлакат бўйлаб сентябрь ойи ўрталаридан бери давом этмоқда. Маҳса Aминий вафотидан кейин эронликлар давлатнинг фуқаролар ҳаётига аралашувига қарши норозилик билдира бошлаган ва ҳукумат истеъфосини талаб қилган.
Янгиликлар лентаси
0