Россиядан Ўзбекистонга нималар импорт қилинмоқда

CC0 / Pixabay / Сливочное масло
Сливочное масло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2022
Oбуна бўлиш
Россиядан энг кўп маргарин маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи импорт қилинган.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Россиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини эълон қилди.
Улар қуйидагилар:
маргарин маҳсулотлари – 97,1 минг тонна;
ўсимлик ёғи – 34,4 минг тонна;
какао ва шоколад – 26,3 минг тонна;
буғдой – 21,1 минг тонна;
картошка – 15 минг тонна;
буғдой уни – 12,5 минг тонна;
сут маҳсулотлари – 11,7 минг тонна;
парранда гўшти – 4,5 минг тонна;
балиқ ва денгиз маҳсулотлари – 4 минг тонна.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 106 та давлатдан қиймати 2,8 млрд долларга тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган. Россия импортда юқори улушга эга бўлган давлатлардан бири бўлган (24,1 фоиз).
Янгиликлар лентаси
0