Британияда тиббиёт ходимларини “Россияга ёрдам бермаслик” учун иш ташламасликка чақиришди

© Sputnik / Густаво Вальенте / Медиабанкка ўтишАкция протеста в Лондоне, архивное фото
Акция протеста в Лондоне, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2022
Oбуна бўлиш
Расмий маълумотларга кўра, Британияда октябрда инфляция 11,1 фоизни ташкил этган ва бу сўнгги 40 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив партияси раиси Назим Заҳави мамлакатнинг тиббиёт ходимларини иш ташлаш ва иш ҳақини ошиб бораётган нархларга мувофиқлаштириш талабларидан воз кечишга чақирди, чунки бу гўёки Британия жамиятидаги парчаланишни истаётган Россияга ёрдам бериши мумкин.
“Ҳозир бирлашиш ва Россия президенти Владимир Путинга бу тариқа орамизга низо сола олмаслигини англатувчи аниқ сигнал йўллаш вақти”, - деди у “Sky News” телеканалига берган интервьюсида.
Аммо Қиролликнинг ҳамширалар коллежи бош котиби Пэт Каллен Буюк Британиядаги паст маош муаммоларидан диққатни чалғитиш учун Украинадаги можаро мавзусига мурожаат қилиш ножоиз эканини маълум қилди.
Бу йил Буюк Британияда қатор касб эгалари оммавий норозилик намойишларини эълон қилишди. Расмий маълумотларга кўра, октябрда инфляция 11,1 фоизни ташкил этган ва бу сўнгги 40 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич.
Aнглияда тушлик қилишга қурби етмайдиган мактаб ўқувчилари сони ортди
Пойтахт автобуслари ҳайдовчилари, жиноий ишлар бўйича адвокатлар, почта ходимлари оммавий иш ташлашни уюштириб бўлишди. Декабрь ойида тиббиёт ходимлари иш ташлаш акциясини уюштиришни режалаштиришмоқда.
Флаг Великобритании. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2022
Британия электр энергияси нархи ошиши сабаб юзага келадиган тартибсизликларга тайёрланяпти
Янгиликлар лентаси
0