Ҳокимият ҳайдовчилардан тезликни оширмасликни сўради

© SputnikТашкент
Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2022
Oбуна бўлиш
Музламаларни бартараф этиш бўйича тезкор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу вақт давомида ҳайдовчилардан тезликни оширмаслик сўралди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Тошкентда музламаларни бартараф этиш бўйича тезкор ишлар амалга оширмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Айтилишича, об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва йўлларда музламалар ҳосил бўлгани сабабли йўл ҳаракати қатнашчилари бир қатор ноқулайликларга дуч келишмоқда.
Ҳайдовчилар ва пиёдалар учун хавфни камайтириш мақсадида шаҳар маъмурияти музламаларни бартараф этиш бўйича тезкор ишларни амалга оширмоқда.
Хабарда йўлларда турли ҳил нохуш вазиятлар юзага келмаслиги учун барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида огоҳ бўлишлари сўралмоқда.
Шунингдек, тезлик талабларига қатъий амал қилишлари, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишлари ҳам қайд этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0