Майда Тошкентга "Жара" келади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПевец EMIN (Эмин Агаларов)
Певец EMIN (Эмин Агаларов)  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2022
Oбуна бўлиш
Россиянинг машҳур мусиқий фестивали "Жара" 2023 йилнинг май ойида Тошкентда бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида 2023 йилнинг 20-21 май кунлари Россиянинг таниқли юлдузлари иштирокида "Жара" мусиқа фестивали бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Эмин Агаларов Тошкентга сафари чоғида маълум қилди. Sevimli телеканали хабарига асосан.
Фестивальда жами 30 яқин юлдузлар, жумладан Григорий Лепс, Джонни, HammAli & Navai, Ани Лорак ва бошқалар иштирок этишади.
“Фестивалда бизнинг энг янги дастуримиз тақдим этилади. "Жара" аслида - премьералар намойишидир. Таниқли хонандаларнинг хит қўшиқларини ижро этишдан ташқари, кутилмаган дуэтлар ва сюрпризлар ҳам фестиваль анъанасига айланган. Умид қиламанки, биз ўзбек томошабинларини ҳайрон қолдира оламиз”, — деди Агаларов Тошкентда журналистларга.
Фестивалга икки кун ичида 4500 га яқин томошабин ташриф буюриши, юзлаб фан зоналари ташкил этилиши кутилмоқда.
Маълумот учун "Жара" Халқаро мусиқий фестивали 2016 йилда Эмин Агаларов томонидан ташкил қилинган. Фестиваль концерт дастурлари кунда трансляциялар 150 млн.га яқин телетомошабинларни жамлайди.
Янгиликлар лентаси
0