"S&P” Ўзбекистон ЯИМ ўсиш кутилмасини 3,5 %дан 5,8 %гача оширди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишЛоготипы компании Standard & Poor's
Логотипы компании Standard & Poor's - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2022
Oбуна бўлиш
“S&P” 2022 йилда Ўзбекистон реал ялпи ички маҳсулот ўсиш суръати 5,8 фоизгача ўсишини прогноз қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. “Standard & Poor's” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини “ВВ-” (барқарор кутилма) даражасида қайта тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Молия вазирлиги матбуот хизмати.
Агентлик ҳисоб-китобига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсиш кутилмаси 3,5 фоиздан 5,8 фоизгача ошиши кутилмоқда. Бунинг асосий омиллари сифатида, Республикага пул ўтказмалари оқимининг ошиши, экспорт ҳажми ва давлат харажатларининг ортиши дейилган.
Шунингдек, ҳисоботда Ўзбекисотн нисбатан мустаҳкам фискал ва ташқи захираларга эга экани ва республика иқтисодиёти келгуси 12 ой давомида ташқи шоклар ҳамда глобал иқтисодиёт секинлашишининг қўшимча салбий таъсирларини камайтириш имкониятига эгалигини ҳам қайд этилган.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, ҳукумат ликвид активлари ЯИМга нисбатан 17 фоизни, фойдаланиладиган халқаро захиралар ЯИМга нисбатан 32,6 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, ҳисоботда Республикада амалга оширилаётган инвестиция дастурлари ва давлат корхоналари секторидаги ислоҳотлар, хусусий секторнинг ривожланиши ва бизнес муҳитининг яхшиланиши ўсишни қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши келтирилган ҳам айтиб ўтилган
Юқоридаги омилларни ҳсиобга олган ҳолда, “Standard & Poor's” халқаро рейтинг агентлиги 2 декабрь куни эълон қилинган навбатдаги ҳисоботида Ўзбекистон кредит рейтингини "BB-" (барқарор кутилма) даражасида сақлаб қолди.
Янгиликлар лентаси
0