https://sputniknews.uz/20221205/toshkent-avtovokzalidagi-avtobuslar-harakati-vaqtinchalik-bekor-qilindi-30493795.html
Тошкент автовокзалидаги автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди
Тошкент автовокзалидаги автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Автобуслар ҳаракати йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекор қилинди. 05.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-05T13:02+0500
2022-12-05T13:02+0500
2022-12-05T13:02+0500
жамият
автобус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1d/26638766_0:0:500:281_1920x0_80_0_0_daefc59b93f4a2163f1e37ff97fa221e.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Бугундан Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, автобуслар ҳаракати республикада кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекор қилинди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тошшаҳартрансхизмат" ноқулай об-ҳаво шароитида айрим автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди.Хабарда об-ҳавонинг кескин ўзгаргани, қор ёғиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлгани сабабли, барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишлари сўралган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1d/26638766_62:0:438:282_1920x0_80_0_0_5ed1a2ac8795b6c86c568d0c41bca572.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, автобус
Тошкент автовокзалидаги автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди
Автобуслар ҳаракати йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Бугундан Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар
берди. Қайд этилишича, автобуслар ҳаракати республикада кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекор қилинди.
"Йўналишларда қатновларнинг қайта тикланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тошшаҳартрансхизмат" ноқулай об-ҳаво шароитида айрим автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида
маълум қилганди.Хабарда об-ҳавонинг кескин ўзгаргани, қор ёғиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлгани сабабли, барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишлари сўралган.