Тошкентда каратэнинг WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

© Pexels / Artem PodrezЧерный пояс по тхэквандо
Черный пояс по тхэквандо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2022
Oбуна бўлиш
Айни пайтда барча ёш тоифасидаги терма жамоалар пойтахтдаги дзюдо марказида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Тошкентда 16-20 декабрь кунлари каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, айни пайтда барча ёш тоифасидаги терма жамоалар пойтахтдаги дзюдо марказида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда.
Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ва Азизжон Камилов, Ўзбекистон каратэ WKF федерацияси раиси Рашид Талипов тайёргарлик жараёнини кўздан кечириш учун ушбу базага ташриф буюришди.
Мутасаддилар барча мураббий ва спортчилар билан учрашиб, уларнинг аҳволи, кайфияти, тайёргарлик жараёни ҳақида яқиндан суҳбатлашишди.
Айни пайтда 50 нафардан ортиқ спортчи, 8 нафар кумите ва 2 нафар ката мураббийлари ушбу йиғинда жам бўлишган. Машғулотлар 2 декабрда бошланган бўлиб, 15 декабрга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0