Суюлтирилган газ режадан ортиғи билан етказиб берилди - "Ўзбекнефтгаз"

© Ўзбекнефтгаз АЖЎзбекнефтгаз
Ўзбекнефтгаз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
Январь-ноябрь ойларида Ўзбекнефтгаз томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖга суюлтирилган газ режага нисбатан 104,8 % ортиғи билан етказиб берилди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан жорий йилнинг 11 ойида “Ҳудудгазтаъминот”га суюлтирилган газ режага нисбатан ортиғи билан етказиб берилди.
Қайд этилишича, жорий йилда 662,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Январь-ноябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналари томонидан 603,6 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда 632,8 минг тонна ишлаб чиқарилди.
Натижада суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режага нисбатан 104,8 фоизга (ўсиш суръати 108,6%) тенг бўлди.
Бундан ташқари республика истеъмолчиларига 595,3 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 609,8 минг тонна, режага нисбатан 102,4% (ўсиш суръати 105,6%) ташкил этди.
“Аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида 558,6 минг тонна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 559,2 минг тонна режага нисбатан 100,2% (ўсиш сурати 104,7%) етказиб берилди”, дейилади хабарда.
© Ўзбекнефтгаз АЖЎзбекнефтгаз
Ўзбекнефтгаз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Ўзбекнефтгаз
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли газ конларида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари йилдан-йилга камайиб бораётгани маълум қилинганди. Жамиятга қарашли газ конларида режага нисбатан суткасига ўртача 7,1 фоизга кам табиий газ қазиб чиқарилмоқда. Бунинг асосий сабаблари газ конларида табиий газ захираларининг камайиб бораётганлиги ва конларда авариялар келиб чиқаётганлигидир.
Ҳудудгазтаъминот томонидан берилган маълумотга кўра, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва қор ёғиши натижасида табиий газ истеъмоли сезиларли даражада ошди. 4 декабрь 3,9 миллиондан ортиқ истеъмолчига 68 млн куб метр табиий газ етказиб берилди. Бироқ,516 та маҳалла ёки 79 минг истеъмолчи хонадонида газ босими пасайган, 14 мингтасида газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Янгиликлар лентаси
0