ЯИМнинг аҳоли жон бошига ўсиш суръати секинлашди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛюди гуляют в Парке Дружбы Народов.
Люди гуляют в Парке Дружбы Народов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
Ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига ўсиши ўтган йилга қараганда 1,7 фоизга камайган.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот 3,6 фоизга ўсди. Бу ўтган йилга нисбатан 1,7 фоизга кам, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.
Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврида 5,3 фоизга ўсган эди. Таққослаш учун, жорий йилда аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши ўтган йилнинг мос дарига нисбатан 1,7 % га секинлашган.
Йиллар кесимида аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиш (камайиш) суръатлари:
2018 йил январь-сентябрь – 3,8 фоиз;
2019 йил январь-сентябрь – 3,7 фоиз;
2020 йил январь-сентябрь – -1,4 фоиз;
2021 йил январь-сентябрь – 5,3 фоиз;
2022 йил январь-сентябрь – 3,6 фоиз.
Аввалроқ Марказий банк 2022 йилнинг 9 ойи якуни бўйича ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 5,8 фоизни ташкил этиб, қурилиш ишлари ва чакана савдо соҳаларида ўсиш кўрсаткичлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори бўлганини маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0