https://sputniknews.uz/20221207/bayram-kuni-tibbiyot-muassasalari-qanday-ishlaydi---ssv-malumoti-30547913.html
Байрам куни тиббиёт муассасалари қандай ишлайди - ССВ маълумоти
Байрам куни тиббиёт муассасалари қандай ишлайди - ССВ маълумоти
Sputnik Ўзбекистон
Байрамда 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунчиликда белгиланган тартибда навбатчилик ташкил қилади. 07.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-07T13:10+0500
2022-12-07T13:10+0500
2022-12-07T13:10+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487765_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_00ddd1abadf6e61b6a9b052fb0bff9b8.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Эртага, 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунида даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Вазирликка кўра, қуйидаги муассасаларда навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатиш ташкиллаштирилади:Қайд этилишича, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор, врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар фаолиятини давом эттиради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487765_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d9ce02142d01a89a7f955c9e26866a7c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Байрам куни тиббиёт муассасалари қандай ишлайди - ССВ маълумоти
Байрамда 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунчиликда белгиланган тартибда навбатчилик ташкил қилади.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Эртага, 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунида даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Вазирликка кўра, қуйидаги муассасаларда навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатиш ташкиллаштирилади:
1049 та оилавий поликлиника;
1080 та оилавий шифокор пункти;
туман, вилоят ва республика шифохоналари;
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари;
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Қайд этилишича, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.
“Мамлакат бўйлаб 2733 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда бўлади. Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради. Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан туну кун жавоб олишингиз мумкин”, - дейилади вазирлик хабарида.
Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор, врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар фаолиятини давом эттиради.