"Хавфни кўрганда дарҳол ҳаракат қилиш керак". Москвада бухоролик йигит мукофотланди

Oбуна бўлиш
Илк бор ўтказилган “СтоЛИЧНЫЕ истории” танловида кекса аёлни ёнғиндан қутқарган бухоролик йигит мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Кеча 6 декабрь куни Москвада “СтоЛИЧНЫЕ истории” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Мукофотга лойиқ деб топилганлар орасида Бухоролик Жамшид Аслонов ҳам бор эди. Ўз ўз ҳамкасби москвалик Антон Иванов билан биргаликда кекса аёлни ёнғиндан қутқариб қолган.
Жамшид ва Антон тўрт йилдан бери бирга ишлайди. Фавқулодда вазиятда улар иккиланмасдан ёнаётган хонадон ичида қолган аёлни оловдан олиб чиқишига ёрдам беришга қарор қилишади. Уларнинг иккаласи ҳам ушбу вазиятда бу энг тўғри қарор эканига ишонишган.
Антон ва Жамшид мукофотга номзод бўлган 300 киши танлаб олинган энг яхши ўнта совриндорлар қаторига киришди.
“СтоЛИЧНИЕ истории” танлови Москва шаҳрининг миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти, Халқаро интеграция технологиялари фонди ва Москва миграция маркази кўмагига биринчи марта ўтказилмоқда. Мукофот Москвада ишлаб, шу билан бирга, Россияни яхши томонга ўзгартиришга ўз ҳиссасини қўшаётган мигрантларга топширилади.
Миграция сиёсати, хорижликларнинг ижтимоий ва маданий мослашиши ва интеграцияси соҳасидаги танловнинг асосий мақсади пойтахт аҳолисига хорижлик фуқароларнинг москваликлар ва умуман жамият учун қилган қаҳрамона, эзгу ва фидокорона ишлари ҳақида сўзлаб беришдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0