БАА компаниялари МДҲга ўз маҳсулотларини Ўзбекистон орқали етказиб бериши кутилмоқда

© Савдо-саноат палатаси Бирлашган Араб Амирликлари
Бирлашган Араб Амирликлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2022
Oбуна бўлиш
2023 йил январь ойининг биринчи ярмида БААда ўзбек компаниялари иштирокида ҳамкорлик биржаси ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) компаниялари ўз маҳсулотларини МДҲ бозорларига Ўзбекистон орқали етказиб бериши кутилмоқда. Бунинг учун мамлакат ҳудудида Амирлик маҳсулотлари маҳаллийлаштирилади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Ваҳобовнинг БААга ташрифи доирасида Ўзбекистон делегацияси Амирлик ҳукуматининг Дубай “Раҳала” дастури доирасида ўтказилган Бизнес семинарда иштирок этди.
© Савдо-саноат палатаси Бирлашган Араб Амирликлари
Бирлашган Араб Амирликлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2022
Бирлашган Араб Амирликлари
Мазкур тадбир Амирлик ишбилармон доиралари учун Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистоннинг сармоявий ва савдо салоҳиятини очишга қаратилди. Унда 80дан ортиқ Амирлик компаниялари иштирок этди.
Семинар доирасида Эроннинг Бандер-Аббас денгиз порти орқали Ўзбекистондан БАА бозорига маҳсулот олиб кириш муаммолари, шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотларини БАА, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бозорларига етказиб беришнинг муқобил вариантлари алоҳида муҳокама қилинди.

“Амирлик компаниялари ҳам ўз маҳсулотларини МДҲ бозорларига реэкспортни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қизиқиш билдирди”, - дейилади палата хабарида.

Бундан ташқари, Дубай Савдо саноат палатаси раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди ва 2023 йил январь ойининг биринчи ярмида БААда фармацевтика, қурилиш, яшил энергетика, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, электротехника ва бошқа соҳалардаги ўзбек компаниялари билан ҳамкорлик биржасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0