Декабрда "тиктокчилар" ҳақида фильм экранларга чиқади - фото

Oбуна бўлиш
"Ёшлик" киностудияси ижтимоий тармоқдан фойдаланиш оқибатида ўсмирнинг ҳаёти ўлим билан тугагани ҳафида Фильм суратга олмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ахборот ҳуружининг ёшлар онгига таъсири ҳақида “Хаус” бадиий фильми суратга олинмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
“Ёшлик” киностудияси томонидан сценарий муаллифлари Ш.Субҳонов, Ҳ.Жомонқулов ва постановкачи режиссёр Ж.Нарзиқуловнинг “Хаус” тўлиқ метражли бадиий фильми тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтмоқда.

Фильм давомида бугунги кунда авж олиб бораётган ахборот хуружининг ёшлар онгига таъсири, ижтимоий тармоқлардан яхши мақсадларда фойдаланиши лозимлиги тўғрисида ҳикоя қилинади.

Унда “Тикток” ижтимоий тармоғида аянчли видеотасвирларни томоша қилган ўсмирнинг охир оқибат ўлим билан якунланган ҳаёти акс эттирилган. Ўсмир “Тикток”даги ўлим билан боғлиқ ҳолатни ўзи синаб кўради ва натижада ҳалок бўлади.
Кинофильм қаҳрамонининг онаси бевақт вафот этган ўғлининг хунини олиш учун “тикточи”ларни излаб шаҳарга келади. Мазкур фильм кулминацясида эса ўсмирнинг ўлимига асосий сабаб “тиктокчи”лар эмас, балки тарбия эканлиги янада аён бўлади.
Фильм премьераси декабрь ойи ўрталарида ўтказилиши кутилмоқда.
© Кинематография агентлиги
“Хаус” бадиий фильми  - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Кинематография агентлиги
“Хаус” бадиий фильми  - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Кинематография агентлиги
“Хаус” бадиий фильми  - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Кинематография агентлиги
“Хаус” бадиий фильми  - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Янгиликлар лентаси
0