Ўзбекистон энг кўп шоколадни Россиядан импорт қилди

© Depositphotos.com / Beats1Разные виды шоколада и какао
Разные виды шоколада и какао  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2022
Oбуна бўлиш
Мамлакатда какао ва шоколад импорти 1,3 минг тоннага ошди - тавсилотлар.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан26,3 минг тонна какао ва шоколад импорт қилди.Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат январь-октябрь ойларида 44та хорижий давлатдан 38,1 минг тонна какао ва шоколад импорт қилди.
Какао ва шоколад импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 10 ойда энг кўп какао ва шоколад импорт қилган давлатлар:
Россия – 26,3 минг тонна
Нидерландия – 1,6 минг тонна
Украина – 1,6 минг тонна
Польша – 1,5 минг тонна
Туркия – 1,5 минг тонна
Қозоғистон – 1,4 минг тонна
Хитой – 563 тонна
Беларусь – 261 тонна
Германия – 308 тонна
Италия – 148 тонна
Франция – 134 тонна
Швейцария – 29 тонна
Маълумот учун, бу йил Россия шоколадининг жаҳон бозорларига етказиб беришдаги улуши 1 фоиздан рекорд даражадаги 4,9 фоизга ошди. Россиянинг асосий бозорлари Қозоғистон ва Хитой бўлиб, улар шоколад экспортининг 30% дан ортиғини ташкил қилади. Ички бозорда шоколад истеъмоли йилига киши бошига 7,44 кг га етди.
Янгиликлар лентаси
0