Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Абдулла Арипов ЕОИИ иқтисодий кенгашида иштирок этиш учун Бишкекка етиб келди

© Sputnik КыргызстанАбдулла Арипов прибыл в Кыргызстан
Абдулла Арипов прибыл в Кыргызстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Бишкекда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши саммитида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон пойтахти Бишкекга етиб борди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Ариповни аэропортда Қирғизистон ҳукумати раҳбари Оқилбек Жапаров қарши олди.
Арипов бугун, 9 декабрь куни Бишкекда ўтаётган Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитининг кенгайтирилган мажлисида иштирок этади.
Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди. Иттифоқ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0