ФВВ янги йил арчасини хавфсиз безатиш бўйича тавсиялар берди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишНовогодняя елка
Новогодняя елка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2022
Oбуна бўлиш
ФВВ аҳолида арчанинг ёниши ҳақида таъсаввур пайдо бўлиши учун амалда уни ёқиб кўрсатиб берди.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги янги йил арчасини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ безатиш бўйича тавсиялар берди.
Янги йил байрамини ёрқин безатилган арчасиз тасаввур қилиш қийин. Бироқ, янги йил арчаси ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ўрнатилиши ва ишлатилиши керак.
Янги йил арчасини безатда қуйидаги тавсияларга амал қилиш керак:
Арчани мустаҳкам асосга ўрнатиш;
Иситиш жиҳозлари ёнида ўрнатмаслик;
Шифт ва деворларгача бўлган масофани камида 1 метр этиб белгилаш:
Ишончли ишлаб чиварувчилар тайёрлаган ва соз электр маржонлари билан ясатиш;
Электр тармоғига уланган маржонларни узоқ вақт қаровсиз қолдирмаслик;
Енгил алангаловчи ўйинчоқлар, пахта, шағам ва қоғозларни ишлатмаслик;
Арча ёнида пиратехника воситаларидан фойдаланмаслик.
ФВВ аҳолида арчанинг ёниши ҳақида таъсаввур пайдо бўлиши учун амалда уни ёқиб кўрсатиб берди. Мазкур синов ўз касбининг усталари томонидан таълаб этилган шароитларда амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Sputnik мухбири Тошкент бозорларидаги байрам безаклари нархини ўрганган эди. Унга кўра, арчанинг нархлари сифат ва баландлик, шунингдек ўйинчоқлар бор ёки йўқлигига ҳам боғлиқ.
Янгиликлар лентаси
0