Номувофиқ қадоқланган товарлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРоссия вводит запрет на ввоз иностранных товаров
Россия вводит запрет на ввоз иностранных товаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2022
Oбуна бўлиш
Мукофот ундирилган жамият 20 фоизига тенг миқдорда бўлади.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Номувофиқ қадоқланган товарлар ҳақида ваколатли органларни хабардор қилган жисмоний шахслар рағбатлантирилади. Бу ҳақида Монополияга қарши қўмита томонидан ишлаб чиқлган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.
Таклиф қилинаётган қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:
жисмоний шахслар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатларга номувофиқ қадоқланган товарларни сотиш ҳолатлари ҳақида фотосурат ёки видеоёзувларни юборишни;
юборилган фотосурат ёки видеоёзувларни ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишни;
ушбу ҳуқуқбузарлик ҳақида ваколатли органларни хабардор қилганлик учун жисмоний шахсларни бир марталик пул мукофоти шаклида рағбатлантириш.
Низомга кўра, бир марталик пул мукофоти ваколатли органларни ҳуқуқбузарлик ҳақида хабардор қилган жисмоний шахснинг банк картасига тўлаб берилади.
Ваколатли органлар ҳуқуқбузар шахс томонидан жарима тўланган кундан кейин уч иш кунидан кечиктирмасдан, жисмоний шахсга пул мукофотини унинг банк картаси очилган банкка ўтказиб беради.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар ушбу қарорда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизимини ишга туширилишини таъминлайди.
Янгиликлар лентаси
0