Об-ҳаво: барча ҳудудларда қор, туман ва яхмалак кузатилади

© Хокимият города ТашкентаЗима в Ташкенте.
Зима в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2022
Oбуна бўлиш
Республиканинг шимол ва чўл худудларида -4-9 даража совуқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қор ёғади, Сурхондарё вилоятининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати -0-5 даража совуқ, шимолда ва чўл худудларда -4-9 даража совуқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳарорат -3-5 даража совуқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -4-9 даража совуқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0