“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши қайси босқичда

© unsplash.com/Mike EnerioЖелезная дорога
Железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2022
Oбуна бўлиш
Хитой мутахассислари дала ишларини якунлашди, яқин келажакда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари экспертиза учун қирғиз ва ўзбек томонларига топширилади.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Хитойлик мутахассислар гуруҳи Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича дала ишларини якунлади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Қирғизистон республикаси президенти матбуот хизматига таяниб хабар берган.
Матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Ху Чуньхуа Садир Жапаровга маълум қилган.
Ўз навбатида Садир Жапаров Қирғизистон-Хитой муносабатлари ва кенг қамровли стратегик шериклик даражасини юқори баҳолаб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, хусусан, турли соҳаларда қўшма иқтисодий лойиҳалар амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этган.
Жапаров муваффақиятли ҳамкорлик намунаси сифатида уч томон ҳам амалга оширишга киришган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича энг йирик лойиҳани келтирган.
Қирғизистон раҳбари ушбу лойиҳа бутун минтақанинг иқтисодий ривожланишига бебаҳо ижобий таъсир кўрсатишини ва ХХР раиси Си Цзиньпиннинг “Бир камар — бир йўл” ташаббусини амалга оширишда муҳим бўғинга айланишини таъкидлаган.
Ху Чуньхуа, ўз навбатида, яқин келажакда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари экспертиза учун қирғиз ва ўзбек томонларига топширилишини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0