Улуғбек Рашитов Гран-прининг ярим финал босқичидан муваффақиятли ўтди

© Миллий олимпия қўмитасиУлуғбек Рашитов
Улуғбек Рашитов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2022
Oбуна бўлиш
Спортчи бугун иорданиялик Заид Каримга қарши олтин медал учун баҳс олиб боради.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Улуғбек Рашитов Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган якуний Гран-прининг ярим финал босқичидан ҳам муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Саудия Арабистонида таэквондо WТ бўйича якуний Гран-при бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили иштирок этмоқда.
Улуғбек Рашитов чорак финалда швециялик Али Алианга қарши баҳс олиб борганди. Барча раундларда ўзининг яққол устунлигини намойиш эта олган Рашитов 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медал сари яна бир қадам ташлади.
У эркаклар ўртасидаги -68 кг вазн тоифасининг ярим финалида британиялик Бредли Синденга қарши даянга чиқди. Рашитов ўз устунлигида ўтказган баҳсни рақамларда ҳам кўрсата олди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди у бугун иорданиялик Заид Каримга қарши олтин медал учун баҳс олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0