Анталияда сўнгги 50 йил ичида энг кучли сув тошқини содир бўлди - видео

© Фото очевидцаРекордный ливень в Анталье.
Рекордный ливень в Анталье. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Oбуна бўлиш
Тошқин машиналарни оқизиб кетди ва кўприкларга зарар етказди.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Кучли ёмғир бугун, 12 декабрь куни Туркиянинг курорт провинцияси Анталияда сўнгги 50 йилдаги энг кучли сув тошқинларига сабаб бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Туркиянинг “Star” нашрига таяниб, хабар берди.
Маҳаллий газетанинг ёзишича, сув тошқини машиналарни оқизиб кетган, кўприкларга зарар етказган.
“Анталиянинг Кумлужа туманида кечадан бери давом этган жала ва момақалдироқ ярим кечаси кучайган. Салур, Сарикасув ва Ўртакўй туманларида ёғган ёғингарчиликдан сўнг туман марказидан ўтувчи Гавур дарёси тошиб кетди”, - дейилади хабарда.
Кумлужа мэри Мустафо Келеўғлининг таъкидлашича, туман ҳокимияти кучли ёмғир сабаб юқори шайлик ҳолатига келтирилган.
“Вилоятда 50 йилдан бери бундай офат бўлмаганди, сел сувлари кўприкларни бузди, шу боис техникалар ишлай олмади. Ёмғир суви тошқинга сабаб бўлиб, биринчи қаватлар ва автомобилларга зарар етказди. Ҳаракат қилган бўлсакда, уддалай олмадик. Фуқароларимиздан қурбонлар бўлмаслиги учун эҳтиёт бўлишларини сўраймиз”, - дейди у.
Кумлужа тумани Анталия шаҳридан тахминан 90 километр узоқликда жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0