Баҳодир Жалолов Баҳрайн вакилини мағлубиятга учратди – видео

© НОК УзбекистанаБаходир Жалолов
Баходир Жалолов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Oбуна бўлиш
Абу-Дабидаги бокс бўйича IBA Champions Night мусобақаси доирасида Жалолов Данис Латиповга қарши жанг қилди.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида 11 декабрь куни бокс бўйича IBA Champions Night мусобақаси бўлиб ўтди.
Бу оқшом доирасида Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов келиб чиқиши Россиядан бўлган Баҳрайн вакили Данис Латиповга қарши рингга кўтарилди.
Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва уларнинг барчасида ўзбекистонлик боксчи катта устунлик қайд этди.
Якунда ҳакамлар бир овоздан Баҳодирнинг ғалабасини қайд этди. Жалолов ушбу ғалаба орқали IBА чемпионлик камарига эга чиқди.
Янгиликлар лентаси
0