Президент адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳаси вакилларини тақдирлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2022
Oбуна бўлиш
Алишер Аликуловга Тошкентдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Шон-шараф” музейида ишланган маҳобатли рангтасвир асарлари учун биринчи даражали Давлат мукофоти берилган.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.
2022 йилги Давлат мукофотлари бўйича таклифига асосан мамлакат илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун биринчи даражали Давлат мукофотлари қуйидагиларга берилган:
фан ва техника соҳасида:
Санакулов Кувандик, Снитка Николай Павлович, Усманов Рустамжон, Эргашев Улугбек Абдурасулович, Мустакимов Отабек Маннабиевич – “Технологик ва ишланиши мураккаб бўлган олтин таркибли маъданларни қайта ишлаш ва ўзлаштиришнинг комплекс технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” бўйича илмий-амалий ишланмаси учун;
адабиёт соҳасида:
Каримов Наим Фатихович – “Абдулла Қодирий замондошлари” асари учун;
санъат ва меъморчилик соҳасида:
Аликулов Алишер Махмудович – Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Шон-шараф” музейида ишланган маҳобатли рангтасвир асарлари учун.
Иккинчи даражали Давлат мукофотлари қуйидагилар лойиқ кўрилган:
фан ва техника соҳасида:
Квинт Владимир Львович – “Амир Темурнинг стратегик етакчилиги: “Тузуклар”га изоҳлар” илмий монографияси учун;
санъат ва меъморчилик соҳасида (санъат ва меъморчилик соҳасида кўзда тутилган 1 та иккинчи даражали Давлат мукофоти ўрнига 2022 йил учун истисно тариқасида 2 та иккинчи даражали Давлат мукофоти берилиши белгиланган):
Миртаджиев Джалалитдин Турсунович (марҳум) – мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ва бир қатор хорижий мамлакатларда ишланган ҳайкалтарошлик асарлари учун;
Мухаммеддинов Нажимаддин – “Гулла-яшна, Ўзбекистоним!” симфоник поэмаси, “Айжамал” балети ва “Гулойим” операсига ёзилган мусиқий композициялари учун.
Янгиликлар лентаси
0